Ливаннинг сайланган президенти Жозеф Аун Исроил билан можаро , шунингдек, иқтисодий инқироздан кейин мамлакатни қайта тиклашда муҳим рол ўйнайди . Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган Ливан раҳбарига йўллаган табрикларида маълум қилди .
“Икки йилдан ортиқ вақт давомида Ливан халқи нафақат ҳалокатли уруш ва давом этаётган молиявий инқироздан, балки миллий етакчилик этишмаслигидан ҳам азият чекди. Эндиликда Ливан халқи ўзлари сайлаган парламентарийлар орқали ўз келажагини танлашда демократик ҳуқуқидан фойдаланди. У халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда тинчлик, хавфсизлик, суверенитет ва қайта қуриш билан боғлиқ йўлни танлади”, — дейилади табрикда.
Байден Қўшма Штатлар Ливанни ўз йўлида қўллаб-қувватлашини қайд этди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг янги аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрини билдирди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат Украина можароси бўйича музокараларга тайёр эканини айтди. Президент Украина расмийларининг ўзлари Россия билан музокара олиб боришни тақиқлаганини эслатди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумидаги нутқида Қўшма Штатларни саноат ишлаб чиқариши, сунъий интеллект ва криптовалюталар каби соҳаларда етакчига айлантириш ниятида эканлигини маълум қилди.