"Бавария" Фаластинни қўллаб-қувватлаган Мазрауи билан суҳбат ўтказади

"Бавария" Фаластинни қўллаб-қувватлаган Мазрауи билан суҳбат ўтказади

"Бавария" раҳбарияти жамоанинг марокашлик ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи билан Фаластинни қўллаб-қувватловчи пост эълон қилгани сабабли суҳбат ўтказади, дейилади Мюнхен клуби баёнотида.

Аввалроқ Мазрауи Марокаш ва Фаластин байроқлари туширилган суратни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган ва унга "Биз бирга кучлимиз" деган ёзувни илова қилган эди. Шунингдек, футболчи Марокаш терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби Африка кубоги олдидан ўтказилган ўйинлар учун олган барча бонус маблағларини Фаластинга ўтказиши ва келажакда инсонпарварлик ёрдами кўрсатишини айтди.

"Бавария" якшанба куни ижтимоий тармоқдаги постидан сўнг дарҳол Нуссайр Мазрауи билан боғланди. Футболчи ҳозирда Марокаш терма жамоаси таркибида. Қайтганидан кейин Мюнхенда клуб раҳбарияти билан батафсил шахсий суҳбат режалаштирилган.

"Нима бўлишидан қатъий назар, клубнинг ҳар бир ходими ва ҳар бир футболчиси "Бавария" қандай қадриятларни англатишини билади. Биз буни Исроилга қилинган терактдан сўнг дарҳол эълон қилган постда очиқ ва аниқ ифодаладик. Биз Исроилдаги дўстларимиз ҳақида қайғурамиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, биз Яқин Шарқдаги барча халқларнинг тинч-тотув яшашига умид қиламиз", — дейилади "Бавария" клуби баёнотида.

Мазрауийнинг ўзи кейинроқ унинг баёноти мазмунига ойдинлик киритди. "Гап шундаки, мен Ер юзида тинчлик ва адолат ўрнатилишига интиламан. Демак, мен ҳар доим терроризм, нафрат ва зўравонликка қарши бўламан", — деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!