«Бавария» бош мураббийи коронавирус юқтириб олди

«Бавария» бош мураббийи коронавирус юқтириб олди

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсман вакциналанган бўлса-да, коронавирус юқтириб олди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Клуб бош мураббийи инфекция юқтириб олгани сабабли Португалияда ўтган «Бенфика»га қарши ўйиндан (0:4) кейин Германияга алоҳида қайтган. Нагельсман уйида ўзини яккалаш тартибига ўтказилиб, яқин кунларда жамоа машғулотларида иштирок этмайди.

Маълумот учун, «Бавария» ЕЧЛ 3-туридан кейин «Е» гуруҳида 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Бенфика»да 4, «Барса»да 3, «Динамо» ҳисобида бир очко мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!