"Барселона" Левандовскига "Манчестер Сити" ҳужумчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда

"Барселона" Левандовскига "Манчестер Сити" ҳужумчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда

"Барселона" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради Diario Sport.

Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес аргентиналик форвардга мухлислик қилади ва яқин орада у билан бирга ишламоқчи.

23 ёшли футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 80 миллион еврога баҳоламоқда, аммо ОАВ хабарларига кўра, унинг шартномасида товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!