Bank of China Россия банклари билан ҳамкорликни тўхтатди

Bank of China Россия банклари билан ҳамкорликни тўхтатди

Bank of Chinaнинг АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган Россия банклари билан ҳамкорликни тўхтатди, деб ёзади «Коммерсант». Россиянинг бошқа молиявий тузилмалари билан ишлаш давом этмоқда.

Bank of China Хитойга пул ўтказмалари бўйича ихтисослашган. Америка санкциялари туфайли банк хитойлик шериклар билан ҳисоб-китобларни юанда амалга оширувчи Россия банклари билан ишлашни тўхтатди.

Ушбу қарор туфайли Россия компаниялари учун тўловларга хизмат кўрсатиш харажатлари ошади, бундан ташқари, улар кўпроқ вақт талаб этади. Бундан ташқари, тўловлар охир-оқибатда фирибгарлик хавфи юқори бўлган банкдан ташқари тузилмаларга ўтиши хавфи мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!