БАА Исроил фуқаролари учун визани бекор қилди

БАА Исроил фуқаролари учун визани бекор қилди

Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан алоқалари яхшиланиши ортидан мазкур мамлакат фуқаролари учун визасиз режимни жорий этади. Исроилнинг KAN телеканали хабарига кўра, тегишли битим бугун, 20 октябрда имзоланади. 

Битимни имзолаш маросими Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропортда бўлиб ўтади. Унда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу, АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин ва БАА Молия вазири Убайд ибн Ҳамид иштирок этади. 

Шундай қилиб, БАА исроилликлар учун визани бекор қилган илк араб давлати бўлади. 

Шунингдек, бугун БАА ва Исроил делегациялари икки давлат ўртасида савдо операцияларини соддалаштириш масаласини ҳам муҳокама қилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!