Австралиянинг энг йирик Qantas авиакомпанияси коронавирус пандемияси пайтида ички туризмни ривожлантириш учун номаълум йўналишларга парвоз уюштиришни бошлайди. Бу ҳақда CNN маълумотига таяниб Meduza хабар берди.
«Сирли парвозлар» деб номланган рейсга чиқиш пайтида йўловчилар қаерга кетаётганини аниқ билмайди. Парвоз пайтида улар қаерга кетаётганларини тахмин қилиш учун самолёт йўналишини ўриндиқ орқасидаги экранларда кузатиб бориши мумкин. Чипталар 4 мартдан сотувга чиқади. 27 март, 18 апрель ва 1 май кунлари Брисбен, Сидней ва Мельбурндан учиш режалаштирилган. Рейслар 120 йўловчига мўлжалланган Boeing 737 лайнерлари орқали амалга оширилади.
Сафар бир кунга мўлжалланган. Парвоз эрталаб соат 7 атрофида бошланади, учиш олдидан йўловчилар дам олиш зонасида нонушта қилади. Йўловчилар кечқурун ортга қайтади. Бир томонлама парвоз, тахминан, икки соат давом этади ва самолёт айрим диққатга сазовор жойлар бўйлаб паст баландликда учади.
Авиакомпания «сирли парвозлар» йўловчилари учун бир қанча тавсиялар берди. Масалан, Брисбендан амалга ошириладиган парвозлар қишлоқча меҳмондўстлик, тансиқ таомлар, шароб ва очиқ ҳавода дам олишни яхши кўрадиганлар учун мос келади. Сиднейдан парвозлар тропик денгиз соҳилида дам олишни афзал кўрадиганлар учун, Мельбурндан парвозлар тоза ҳаво, тансиқ таомлар ва деҳқон бозорларини севувчилар учун мос келади.
Экономкласс чипталарининг нархи 737 Австралия доллари (577 АҚШ доллари), бизнескласс чипталариники эса 1570 Австралия доллари (1220 доллар) этиб белгиланди.
Маълумот учун, Австралияда коронавирус пандемияси туфайли чет элга саёҳатга чиқиш тақиқланган. Мамлакатни тарк этишни истаганлар Ички ишлар вазирлигидан рухсат олиши керак. Qantas 2021 йил октябрь ойининг охирига қадар халқаро рейслар йўлга қўйилишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Австралияда коронавирус туфайли юз йилда биринчи марта энг зич жойлашган икки штат — Янги Жанубий Уэльс ва Виктория чегаралари ёпилган. Бундан аввал штатлараро чегаралар 1919 йилда «испан гриппи» пандемияси даврида ёпилган эди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.