Австралияда ўзини қирғоққа отган 400га яқин дельфинлар ҳалок бўлишди

Австралияда ўзини қирғоққа отган 400га яқин дельфинлар ҳалок бўлишди

Австралиянинг Тасмания орол-давлати қирғоғига ўзини отган қарийб 380 та қора гринт-дельфинлар ҳалок бўлишди.

Бу ҳақда Би-би-си хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, икки кун ичида жами 470 дельфин оролнинг шарқий соҳилига ўзларини отишган.

Шулардан элликтасининг ҳаётини сақлаб қолган қутқарувчилар яна ўнлаб дельфинларга ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда.

«Улар ҳали ҳам тирик, биз уларни қутқаришга умид қилмоқдамиз. Аммо вақт ўтмоқда ва улар тобора чарчашмоқда. Хавф остида бўлган, ҳатто ўлган ҳайвонлар сони кўпайиб бораётганидан жуда хафамиз", - дейди ҳукумати вакили Ник Дека.

Сутемизувчиларни қутқариш операциясида деярли 60 та махсус тайёргарликдан ўтган одамлар иштирок этмоқда.

Ҳокимият маълумотларига кўра, бу Австралия тарихидаги энг йирик шундай ҳодиса.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!