Арманистонда ҳарбий ҳолат бекор қилинди

Арманистонда ҳарбий ҳолат бекор қилинди

Бугун Арманистон парламентининг қарорига кўра Тоғли Қорабоғдаги уруш муносабати билан ўтган йилнинг 27 сентябрида жорий этилган ҳарбий ҳолат бекор қилинди. 
Қарорни 132 депутатдан 118 нафари қўллаб-қувватлади.

Арман мухолифати 2020 йилнинг 10 ноябридан – Озарбайжон, Россия ва Арманистон ўртасида сулҳ имзолангандан бери уч марта ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ташаббуси билан чиқиб, уруш тугагани учун бундай ҳолатга зарурат йўқлигини таъкидлади. Бироқ ҳарбий ҳолат бекор қилингандан кейин бош вазирга нисбатан ишонсизлик вотуми эълон этилиши мумкинлигидан хавотирланган ҳукумат ҳар сафарида мухолифатнинг ташаббусига қаршилик кўрсатди.

Бироқ мамлакатда ҳарбий ҳолат давом этган вақтда бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси талаби билан норозилик намойишлари тўхтамади. Оқибатда Пашинян жорий йилнинг 20 июнида навбатдан ташқари парламент сайлови ўтказилишини маълум қилишига тўғри келди.

Мухолифат Тоғли Қорабоғдаги мағлубият учун Никол Пашинянни айблаб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!