Арманистон Соловьёвнинг кўрсатувларини блоклади

Арманистон Соловьёвнинг кўрсатувларини блоклади

Арманистон ҳукумати Россиянинг “Владимир Соловьёв билан оқшом” ва “Владимир Соловьёв билан якшанба оқшоми” номли сиёсий ток-шоуларини оммавий мультиплексда кўрсатилишини блоклади. Бу ҳақда Арманистон телерадиоэшиттириш тармоғида хабар берилди.

“Арманистон телерадиоэшиттириш тармоғи Арманистон Республикаси ҳудудида РТР-Планета телеканалида эфирга узатилган “Владимир Соловьёв билан оқшом” ва “Владимир Соловьёв билан якшанба оқшоми” муаллифлик кўрсатувларининг мультиплексда оммавий эфирга узатилишини тўсиб қўйди.”, деб хабар берди телевидение тармоғи Facebook'даги саҳифасида.

Телевизион тармоқ Арманистон телевидение ва радио комиссияси томонидан аниқланган “доимий қоидабузарликлар” туфайли ток-шоуни эфир жадвалидан олиб ташлади.

Ток-шоуларда оммавий коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг 5 ва 6-моддаси бузилган. Ушбу моддаларга кўра, дастурлар ички сиёсий ҳаётга аралашмаслиги ёки ҳақоратомуз мазмунга эга бўлмаслиги керак.

Россиянинг энг машҳур тарғиботчиларидан бири Владимир Соловьёвнинг муаллифлик каналлари Youtube'да 2022 йил март ойидан бошлаб блокланган. Бунга платформадан фойдаланиш шартларининг бузилиши сабаб бўлгани айтилган.

Анъанага кўра яқин ва иттифоқчи сифатида кўрилган Россия ва Арманистон муносабатлари 2023 йилда сезиларли даражада совуқлашди. Хусусан, Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги иштирокини амалда тўхтатди, Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий судга қўшилди, Россияга Ереван аэропортида ФХХ чегарачилари ишини тўхтатиш тўғрисида расмий хат юборди ва Арманистон банклари Россиянинг “Мир” карталари қабул қилишни тўхтатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!