Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ҳибсга олинди

Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ҳибсга олинди

Арманистон апелляция суди мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочарянни ҳибсга олишга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Кочаряннинг адвокати Айк Алумян маълум қилди.
"Апелляция суди биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирди ва шикоятимизни рад этди. Бу эса Кочаряннинг ҳибсга олинишини билдиради", — деди Алумян журналистларга.

Июлда махсус тергов хизмати 2008 йил 1 мартдаги норозилик намойишларини бостириш иши доирасида Кочарянга конституцион тузумни ағдариш бўйича айблов эълон қилганди. Эртасига Кочарян икки ойга ҳибсга олинганди.

Ҳимоячилар апелляция судига шикоят қилганидан сўнг биринчи инстанция судининг қарори бекор қилинганди.

Махсус тергов хизмати Кочаряндан ташқари, собиқ мудофаа вазири Микаел Арутюнян ва КХШТнинг собиқ бош котиби Юрий Хачатуровга нисбатан ҳам айблов эълон қилганди. Хачатуров гаров эвазига озодликка чиқарилган, Арутюнян эса қидирувга берилган.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!