Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) молиялаштиришни назарда тутувчи ҳужжатни имзоламайди, деб хабар тарқатди мамлакат ТИВ матбуот хизмати.
– Арманистон томони Ташкилот Котибиятини КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг “2024 йил учун КХШТ бюджети тўғрисида”ги қарорини имзоламаслигини ва ташкилот томонидан кўзда тутилган фаолиятини молиялаштиришда иштирок этмаслигини расман маълум қилди, - деди ўлка матбуот хизмати “Спутник Арманистон” агентлигининг ёзма сўровига жавобан.
Вазирлик ахборот хизмати вакилининг таъкидлашича, КХШТнинг йиллик бюджети ҳақидаги маълумотлар ташкилотнинг ички тартиб-қоидаларига мувофиқ жамоатчиликка тарқатилиши мумкин эмас.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкиннинг маълум қилишича, агар Арманистон йил охиригача КХШТ бюджетига бадални тўламаса, ташкилотга аъзо давлатлар турли сценарийларни кўриб чиқишлари мумкин.
Унинг таъкидлашича, бошқа давлатлар техник, молиявий ва бошқа сабабларга кўра қарзга ботган ҳолатлари аллақачон кузатилган.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Хавфсизлик хизматига АҚШнинг фойдали қазилмалар бўйича сўнгги таклифи ҳақидаги махфий маълумотларнинг тарқалиб кетиши юзасидан ички текширув ўтказишни топширди.
Яқинда сунъий йўлдош тасвирлари Россиянинг Калининград шаҳрида ғаройиб ва сирли янги иншоотни кўрсатди — тахминан 12 та футбол майдони катталигидаги 1200 метр кенгликдаги улкан доира.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.