АҚШда алкогол юкланган поезд рельсдан чиқиб кетди. Катта ёнғин бўлмоқда

АҚШда алкогол юкланган поезд рельсдан чиқиб кетди. Катта ёнғин бўлмоқда

Техасда алкоголь юкланган вагонлар рельсдан чиқиб кетди. Натижада кенг кўламли ёнғин содир бўлди. KFDX маълумотларига кўра, ҳозирда қулаган 28 та цистернадан 25 таси ёнмоқда.

Ҳодиса 8 январь куни эрталаб соат 10 ларда (Тошкент вақти билан тахминан 21:00) Вилбаргер округидаги Вернон шаҳри яқинида содир бўлган. Вагонларнинг рельсдан чиқиб кетишига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда, чунки экспертлар аланга кучлилиги туфайли фавқулодда вазият жойини ўргана олмайди.

Ўт ўчирувчилар ҳали ёнғинни бартараф эта олишмади, бундан ташқари, аланга бошқа машиналарга ҳам тарқалди. Aгар дастлаб 10 га яқин алкоголли цистерна алангаси ҳақида хабар берилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 25 тага етди.Жами поездда 98 та вагон этанол ташилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!