АҚШда 11 сентябрда амалга оширилган террорчилик иши бўйича суд бир йилдан кейин бошланади

АҚШда 11 сентябрда амалга оширилган террорчилик иши бўйича суд бир йилдан кейин бошланади

АҚШда 2001 йил 11 сентябрда уюштирилган терактни тайёрлашда гумон қилинган беш кишининг устидан суд бир йилдан кейин бошланади, деди суд раиси подполковник Мэттью Макколл.
New York Times газетасининг ёзишича, ҳакам "суд жараёнининг бошланишига бир йил қолди", - деган.

Мазкур иш бўйича беш киши суд қилинмоқда. Асосий айбдор – Покистон фуқароси Холид Шайх Муҳаммад. У 2001 йил 11 сентябрда АҚШда уюштирилган қўпорувчиликни тайёрлашдаги асосий гумондор ҳисобланади.

Холид Шайх Муҳаммад ва бошқа гумондорлар 2002 ва 2003 йилларда ҳибсга олинган эди. улар МРБ қамоқхоналарига келтирилгандан кейин Куба оролидаги АҚШнинг Гуантанамо ҳарбий базасига ўтказилган. Жараённинг қачон расман бошланиши ҳали эълон қилингани йўқ, лекин у келаси йил апрелдан кейин бўлиши кутилмоқда.

2001 йил 11 сентябрда террорчилар эгаллаб олган иккита йўловчи самолёт Нью-Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо маркази жойлашган осмонупар эгизак бинога келиб ўрилди ва бинони бутунлай вайрон қилди. Террорчилар бошқараётган яна бир самолёт Вашингтондаги АҚШ мудофаа вазирлиги биносига бориб урилди. Тўртинчи самолёт Питтсбург шаҳри яқинига қулаган.

Расмий маълумотларга кўра, террорчилар ҳужуми натижасида Нью-Йоркда 2 минг 749 киши, Вашингтонда 189 киши, Пенсильванияда 44 киши ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!