АҚШ Вакиллар палатаси Президент Дональд Трампнинг Канадага қўйган тарифларини рад этди.
Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.
Қонунчилар Канада товарларига қарши савдо чоралари учун асос бўлиб хизмат қилган фавқулодда ҳолатни тугатиш тўғрисидаги резолюцияни 219 га қарши 211 овоз билан қўллаб-қувватлаганликлари ҳақида хабар берилган.
Қуйи палатада республикачилар кўпчиликни ташкил қилади. Reuters агентлигининг хабар беришича, бу президентга қарши Вакиллар палатасининг камдан-кам учрайдиган қаршилиги. Тарифларни қораловчи чора энди Сенатга юборилади. Агентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, юқори палата ҳам чорани қўллаб-қувватлаши эҳтимоли юқори, аммо сенаторлар президентнинг вето қўйишига йўл қўймаслик учун етарли овозга эга бўлмаслиги мумкин.
Ўз навбатида, Оқ уй президенти Дональд Трамп савдо тарифларига қарши бўлган республикачилар сайловларда қўллаб-қувватлашни йўқотишини айтди. У тарифларга қарши бўлганлар ҳатто партия сайловларида ҳам овозларини йўқотиш хавфи остида бўлишлари билан таҳдид қилди. "Тарифлар бизга иқтисодий ва миллий хавфсизликни берди ва ҳеч бир республикачи бу имтиёзни йўқ қилиш учун жавобгар бўлмаслиги керак", деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий медиа платформасида.
Эслатиб ўтамиз, қонун чиқарувчилар қарши бўлган фавқулодда ҳолат Трамп томонидан 2025 йил февраль ойида эълон қилинган эди. Президент ўзининг фармонини гиёҳванд моддалар контрабандаси ва ноқонуний иммиграцияга қарши кураш воситаси сифатида келтирган эди. Ҳужжат АҚШ ҳукуматига Канада импортига 10% тариф жорий этишга рухсат берди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.