Трамп АҚШ ва Хитой савдо битими имзолаганини маълум қилди.
«Кеча биз Хитой билан шартнома имзоладик», – деди Трамп Оқ уйда щтган тадбирда. АҚШ президенти савдо келишуви ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
АҚШ Савдо вазири Говард Лутник АҚШ ва Хитой май ойида Женевада эришилган савдо келишувини якунлаганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, келишув икки кун аввал имзоланган ҳамда Пекин ва Вашингтон ўртасидаги савдо музокараларида келишилган шартларни ўзида мужассам этган. Улар орасида Хитойнинг АҚШга ноёб металларни етказиб бериш мажбурияти ҳам бор.
«Улар бизга ноёб металларни етказиб беради. Шундайн сўнг биз жавоб чораларини бекор қиламиз», – деди Лутник Bloomberg News билан суҳбатда.
Унинг қўшимча қилишича, Оқ уй яқин келажакда ўзининг энг йирик ўнта савдо ҳамкори гуруҳи билан савдо битимлари тузишни режалаштирмоқда.
Оқ уй вакилининг айтишича, АҚШ ва Хитой Женева битими шартлари бўйича келишиб олган. Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси изоҳ беришдан бош тортган ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳам изоҳ бериш сўровига жавоб бермаган. Трамп апрел ойида бошлаган дунёнинг аксарият давлатлари билан савдо уруши даврида Хитой билан ўзаро тарифлар Вашингтон томонида 145 фоизга, Пекин томонида 125 фоизга етди. Июн ўрталарида Трамп Қўшма Штатлар ва Хитой савдо битими тузишга келишиб олганини маълум қилганди. Унинг қўшимча қилишича, Пекин Қўшма Штатларга магнит ва ноёб қазилма ресурсларини етказиб беради, Вашингтон эса хитойлик талабаларга Америка коллежлари ва университетларида ўқишга рухсат беради.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.