АҚШ ўрта ва узоқ масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқишни режалаштирмоқда

АҚШ ўрта ва узоқ масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқишни режалаштирмоқда

New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти келаси ҳафта, ўрта ва узоқ масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чекиниши ҳақида Россияга хабар бериш нияти бор- дея аҳборот беради АиФ.

Мавжуд маълумотларга кўра, АҚШнинг "келгуси ҳафталарда кутилишича" америка раҳбарияти шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди.

АҚШ расмийлари ва хорижий дипломатларнинг сўзларига кўра, Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонга Россия Федерациясига қиладиган ишчи ташрифи чоғида ўрта ва узоқ масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқиши ҳақида маълум қилиш топширилган.

Аввалроқ, Оқ Уй матбуот хизматининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби Майкл Помпеога "Ўрта ва узоқ масофали ракетани йўқ қилиш тўғрисида"ги шартнома қоидаларини бузганлиги сабабли, Россияга қарши қўшимча санкциялар киритиш режасини тайёрлашни топширган.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!