АҚШ Тез тиббий ёрдам ассоциацияси: “Тез тиббий ёрдам жар ёқасига келиб қолди”

АҚШ Тез тиббий ёрдам ассоциацияси: “Тез тиббий ёрдам жар ёқасига келиб қолди”

АҚШ Тез тиббий ёрдам ассоциацияси CОVID-19 сабабли тез тиббий ёрдам жар ёқасига келиб қолганлигини маълум қилди.

Бу ҳақда “NBC News” хабар бермоқда.

«Барча штатлардаги 911 тез тиббий ёрдам тизими жар ёқасида. Қўшимча ёрдамсиз у бутунлай “синиши” мумкин», - дея маълум қилмоқда ассоциация АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлигига.

Ассоциация, шунингдек, Қўшма Штатлардаги тез тиббий ёрдам ходимлари тахминан 2,62 миллиард долларга муҳтожлигини қўшимча қилди.

Таъкидланишича, ассоциациянинг доимий равишда ёрдам сўраб мурожаат қилишларига қарамай, ходимлар апрель ойида 350 миллион доллардан бошқа ҳеч нарса олмаган.

"Соғлиқни сақлаш соҳасида бизга маълум бўлган бошқа (бўлим)лар олган нарсалар билан таққослаганда, бу жуда оз", - дея айтмоқда нью-йорклик тез ёрдам ходими Хэнан Коэн.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!