Пентагон разведка бошқармаси АҚШ зарбалари Эроннинг ядровий дастурини бутунлай йўқ қилмаганини, фақат уни бир неча ойга орқага сурганини маълум қилди, деб хабар берди CNN ва Тhe New York Times манбаларига таяниб.
"Бойитилган уран захиралари олдиндан Фордо, Натанз ва Исфаҳон объектларидан бошқа жойларга кўчирилган бўлиши мумкин, шунингдек, центрифугалар зарар кўрмаган", дея Пентагон ҳисоботидан иқтибос келтиради ОАВ.
CNN асосий зарар ер усти иншоотларига етказилганини таъкидлади. Бундан ташқари, NYT'нинг ёзишича, Эроннинг уранни бойитиш бўйича кичик яширин объектлари ҳам зарар кўрмаган.
Bloomberg агентлиги Исфаҳон объектидаги учта реакторга зарар етмаганини хабар қилди. Агентликнинг МАГАТЭдаги (Халқаро атом энергияси агентлиги) манбаларига кўра, АҚШ бу реакторларга атайлаб ҳужум қилмаган бўлиши мумкин.
Оқ уй ушбу хабарларга кескин муносабат билдирди. Президент Доналд Трамп оммавий ахборот воситалари "муваффақияцизлар" ва "ёлғончилар" деб атаб, улар бомба ташлаган учувчилардан узр сўраши кераклигини айтди.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт матбуотнинг шубҳаларини "президентни камситиш ва жасур учувчиларни обрўсизлантиришга уриниш" деб атади.
"30 минг фут оғ ирликдаги ўн тўртта бомба аниқлик билан ташланса, бу нишон тўлиқ йўқ қилинишини ҳамма билади", — деди Ливитт.
Аввалроқ Теҳрон Қўшма Штатларнинг ҳужумидан сўнг ҳам мамлакат ядровий дастурини ривожлантириш давом этаётганини билдирганди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.