Трамп маъмурияти Миннеаполис, Миннесота штатида ноқонуний иммигрантларга қарши курашни кучайтириш бўйича операция тугаганини эълон қилди.
NBC News хабар беришича, Президентнинг чегараларни ҳимоя қилиш бўйича координатори Том Хоман бу ҳақда Миннеаполисда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ва муҳожирларни ҳибсга олиш операцияларининг муваффақиятли ўтказилиши "Operation Metro Surge" операциясини тугатиш тўғрисидаги қарорга ҳисса қўшган.
"Мен ушбу операцияни тугатишни таклиф қилдим ва Президент Трамп бунга рози бўлди", деди Хоман.
У кучларни сезиларли даражада қисқартириш бу ҳафта бошланиб, кейинги ҳафта давом этишини аниқлик киритди. У жараённи назорат қилиш учун қисқа вақт ичида штатда қолиш ниятида эканлигини қўшимча қилди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.