Буэнос-Айрес марказида 10 000 дан ортиқ одам яқинлашиб келаётган меҳнат қонунчилиги ислоҳотига қарши норозилик намойиши учун тўпланди.
Норозилик намойиши пайтида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган.
Хабарларга кўра, тўқнашувлар бир гуруҳ намойишчилар полицияга тош ота бошлаганидан кейин бошланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бунга сув тўпи ва кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб беришган.
Намойиш Жанубий Америка республикасидаги энг йирик касаба уюшмалари томонидан чақирилган. Турли меҳнат уюшмалари байроқлари остидаги устунлар бир нечта йиғилиш жойларидан чиқиб, Конгресс биноси олдидаги майдонга йўл олишди, у ерда сенаторлар ҳозирда ислоҳотни муҳокама қилмоқдалар. Намойишчилар Аргентина президенти Хавьер Милей ҳукумати ва улар "қуллик ва ишчиларга қарши" деб атайдиган ислоҳотга қарши намойиш ўтказмоқдалар.
Шуни таъкидлаш керакки, 2025 йил декабрь ойида Милей Конгрессга меҳнат ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини юборган эди. Таклиф қилинаётган ҳужжат иш берувчилар учун кўпроқ мослашувчанликни таъминлаш учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритади. Бошқа нарсалар қатори, қонун лойиҳаси меҳнат низолари бўйича суд жараёнлари учун асосларни торайтиради ва иш ташлаш ҳуқуқини чеклайди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.