Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Манбага кўра, Про лига чемпионатнинг янги юлдузи сифатида "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёки "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни танлаши мумкин. Таъкидланишича, уларнинг келиши ва ёш иқтидорли футболчиларнинг жалб этилиши ҳақиқатан ҳам Роналдунинг Саудия Арабистонидан кетишини юмшатишга қодир.
Португалиялик ҳужумчи "Ан-Наср"нинг сўнгги икки ўйинида майдонга тушмади. ОАВда Роналду трансфер сиёсати ва маошлар бўйича қарздорлиги туфайли клуб хўжайинларидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Таъкидланишича, футболчи ёзда "Ан-Наср"ни тарк этиши мумкин.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.