Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва 2026 йил учун устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва 2026 йил учун устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва 2026 йил учун устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш аввалида қайд этилганидек, Андижон – аҳолиси энг зич жойлашган ҳудуд. Вилоятда 3,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, ҳар йили 80 мингга яқин туғилиш қайд этилмоқда.

Ер ресурслари чекланган шароитда ҳар бир гектар ер, ҳар бир лойиҳа ҳамда ҳар бир инвестиция юқори қўшилган қиймат ва барқарор иш ўрни яратиши шартлиги таъкидланди. Бу вилоят раҳбарияти олдидаги энг асосий вазифа экани кўрсатиб ўтилди.

2025 йил якунларига кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот 107,7 триллион сўмни ташкил этиб, 6,8 фоизга ошди. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 7,2 фоиз, хизматлар ҳажмида 15,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,7 фоиз ўсиш қайд этилди.

Жорий йилда иқтисодиёт ва саноатни 8 фоизга, хизматларни 16,3 фоизга, қишлоқ хўжалигини 5,9 фоизга ошириш мақсад қилинган. Хорижий инвестицияларни 2025 йилдаги 2,5 миллиард доллардан 2026 йилда 3,5 миллиард долларга, экспортни 1,3 миллиард доллардан 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

2025 йилда 383 минг аҳолининг бандлиги таъминланган бўлса, 2026 йилда 489,5 минг аҳолининг бандлигини таъминлаш, ишсизликни 3,6 фоизга, камбағалликни 2,4 фоизга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Асака, Олтинкўл, Хўжаобод, Шаҳрихон туманлари ҳамда Андижон шаҳрини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш вазифаси қўйилди. “Оғир” тоифадаги Бўстон, Пахтаобод ва Улуғнор туманларида камбағалликни камида икки баробар қисқартириш белгиланди.

Жорий йилда вилоятда 798 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилгани таъкидланди.

Жумладан, Асака, Булоқбоши ва Шаҳрихон туманларида чарм-пойабзал, қурилиш материаллари ҳамда дастгоҳлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 3 та микросаноат маркази ташкил этилади. 110 та қишлоқ ҳамда 26 та чегараолди ва олис маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, кичик совиткичли омборлар ташкил қилиш ва микросаноат лойиҳалари амалга оширилади.

Андижон туманидаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида 100 гектардан ортиқ ер майдони бўш турибди. Ер ресурслари чекланган шароитда тайёр инфратузилмаси бор майдонларда юқори қўшилган қийматли лойиҳаларни жойлаштириш, минглаб иш ўринларини яратиш имкониятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш мақсадида хорижий навлар жойлаштириладиган ва илғор “76х10” схемаси асосида экиладиган пахта майдонларини кенгайтириш, 472 дона янги техника харид қилиш режалаштирилган. 2 минг гектар кам самарали эски боғлар интенсив боғларга айлантирилади, 6,8 минг гектар ер фойдаланишга қайта киритилади.

Янги тажриба сифатида Олтинкўлда гулчилик, Избосканда кўчатчилик, Асакада иссиқхоначилик, Қўрғонтепада сабзавотчилик, Булоқбошида узумчилик бўйича томорқа мактаблари ташкил этилади.

2025 йилда вилоятга 460 минг хорижий ва 1,8 миллион маҳаллий турист келган. Жорий йилда хорижий туристлар сонини 700 мингга, маҳаллий сайёҳларни эса 2,5 миллионга етказиш мақсад қилинган.

Шу мақсадда Булоқбошидаги “Ширмонбулоқ”, Хўжаободдаги “Имом ота” ва Хонободдаги туризм марказларини ривожлантириш учун алоҳида дирекция очилади. Туман ва шаҳар марказларидаги 91 та маҳаллани боғловчи гавжум кўчаларда савдо, дам олиш ва кўнгилочар масканлар барпо этилади.

Андижонда уй-жой масаласи бошқа ҳудудларга нисбатан анча долзарб. Жорий йилда вилоятдаги “Янги Ўзбекистон” массивларида 54 та, бошқа ҳудудларда эса 158 та кўп қаватли уйлар қурилиши кутилмоқда.

“Қурилишга тайёр ер” тизимини жорий этиш орқали лойиҳаларни бошлаш муддатини 120 кундан 30 кунгача қисқартириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Жалақудуқда ушбу янги тизим асосида замонавий уй-жойлар қуриш бўйича тажриба бошланади.

Вилоятда 11 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда, 94 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, 56 та техникумда 46 минг нафар ўқувчи касбларга ўргатилмоқда. Олийгоҳлардаги илмий салоҳиятни ошириш, дуал таълим қамровини кенгайтириш чоралари белгилаб олинди.

Тиббиёт техникумларига тил ўргатиш бўйича илғор хусусий таълим ташкилотларини жалб қилиб, йилига 4 мингдан зиёд ёшларнинг Европа давлатларига ишлашга боришига кўмаклашиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ижтимоий реестрга кирмаган оилаларнинг иқтидорли фарзандларига ҳам спорт, маданият ва санъат соҳасидаги ташаббуслари учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 41 миллион сўмгача субсидия бериш таклиф қилинди. Президентимиз ушбу тартибни Андижон вилоятидан бошлашни топширди.

Давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижроси Андижон аҳолиси ҳаётида аниқ ва сезиларли натижа бериши шартлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Жин ургур бўғозни очинглар, ақлдан озган ярамаслар, йўқса дўзахда яшайсизлар — Трамп

АҚШ президенти Эрон раҳбариятига Ҳўрмуз бўғозини очиш талаби билан мурожаат қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон АҚШнинг уриб туширилган учувчини эвакуация қилгани ҳақидаги хабарни инкор этди

Бу ҳақда CNN хабар берди.

АҚШ ва Европа иттифоқи "бурилиш нуқтасига" етиб келди

Оқ уйнинг ҳозирги позицияси Иккинчи жаҳон урушидан бери амал қилиб келаётган АҚШ глобал стратегиясининг "парчаланиши" сифатида тавсифланмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.