Украинанинг Киев вилояти уруш бошланганидан буён 30 мингдан ортиқ объектдан айрилган. Бу ҳақда Киев вилояти давлат маъмурияти (ОГА) раҳбари Николай Калашник маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия армияси ҳужумлари оқибатида пойтахт вилоятидаги барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинган. Ҳозирда ҳудуд тўлиқ муқобил энергия таъминотига ўтган.
“Имкон қадар генераторлар ва ГЭСлар каби муқобил энергия манбалари ишга туширилмоқда. Шунингдек, бу борадаги фаол гуманитар ёрдам учун Озарбайжонга миннатдорчилик билдирамиз”, — деди Калашник.
Маълумотларга кўра, вайрон қилинган объектларнинг қарийб ярми энергетика соҳасига тўғри келади. Ҳамкорлар кўмагида тахминан 24 минг объект тикланган. Шу билан бирга, ҳужумлар давом этаётгани таъкидланди.
Калашник, шунингдек, Озарбайжон ҳукумати ва халқи уруш бошланганидан бери Украинага ўз вақтида ва кенг кўламли ёрдам кўрсатганини қайд этди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Европа парламенти франциялик аъзоси Рафаэль Глюксмaнн фикрига кўра, Украина Европa Иттифоқидан қарз олмаса, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қулаши мумкин.
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.