АҚШ коронавирус сабаб танқидлар остида қолди

АҚШ коронавирус сабаб танқидлар остида қолди

Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст АҚШни коронавирус пандемияси давридаги санктсияларни танқид қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Америка томони санкциялар сиёсати орқали ўз қарашни бошқа давлатларга бир томонлама татбиқ этишга ҳаракат қилмоқда ва шу тариқа уларни ўз иқтисодиёти фойдасига ноқулай аҳволга солмоқда. Унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан бундай ёндашув "номақбул"дир.

Эрнстнинг таъкидлашича, Америка томонининг хатти-ҳаракатлари "охир-оқибат кўплаб ҳаётларни йўқ қилади", хусусан, Эрон ва Сурияда, санктсиялар туфайли дори-дармон ва тиббий буюмларнинг этишмаслигидан азият чекмоқда. "Санкцияларнинг муддатини узайтириш эмас, балки уларни олиб ташлаш бу давр талаби. “Ва умид қиламанки, бу тушунча Германия ҳукумати ва бошқа Эвропа Иттифоқи мамлакатларига ҳам туртки бўлади", деди сиёсатчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!