АҚШ Киевга 398,9 миллион доллар ажратган маблағни ортиқча сарфлаганини аниқлади
Пентагон бош инспектори Роберт Сторч АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 2022 молия йилида Украинага ёрдам кўрсатиш учун ажратилган 398,9 миллион доллар маблағни ортиқча сарфлаганини аниқлади.
Бу ҳақда инспекторнинг баёнотида айтилади.
“Маслаҳатлашувлар давомида 2022 молия йилида ҳарбий-денгиз флоти Украинага ажратилган маблағларни уч марта ортиқча сарфлагани, жами 398,9 миллион долларни ташкил этгани аниқланди”, — дейилади ҳужжатда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).