АҚШ ҳар ой Украинага бюджетни қўллаб-қувватлаш учун даҳшатли сумма ажратиб келмоқда

АҚШ ҳар ой Украинага бюджетни қўллаб-қувватлаш учун даҳшатли сумма ажратиб келмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Қўшма Штатлар Украина бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ойига 1,5 миллиард доллар ажратаётганини айтди.

Бу ҳақда у CBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

"Бугунги кунга қадар Қўшма Штатлар бизга бюджетимизни қўллаб-қувватлаш учун ойига 1,5 миллиард доллар ажратмоқда", деди Зеленский CBC телеканалига.

Шу билан бирга, Зеленскийнинг фикрича, ҳарбий ёрдам ҳали ҳам етарли эмас. "Биз NASAMS (зенит-ракета тизимлари) олдик. Булар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари. Лекин, ишонинг, бу етарлича даражага ҳам яқин эмас", - дея қўшимча қилди у.

Киевнинг “КХДР”, “ЛПР”, Херсон ва Запорожье вилоятларидаги “референдумлар”га муносабати ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Зеленский улар ўтказилгандан кейин Москва билан музокаралар имконсиз бўлиб қолишини айтди.

"Россия ҳукумати референдум якунлангани ва унинг натижалари эълон қилинишини расман эълон қилиши мумкин. Бу ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия Федерацияси президенти билан ҳар қандай музокараларни давом эттиришни имконсиз қилади", - деди Зеленский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!