АҚШ Эронга зарба бериш учун ҳарбий самолётларини Исроилга жойлаштирмоқда — Bild.
“Тел-Авивдаги Бен-Гурион фуқаролик аэропортида ҳафта бошида АҚШ армиясининг ёнилғи қуйиш самолётлари саф тортди. Х да эълон қилинган кадрлар шундан далолат беради”, деб хабар бермоқда Bild нашри.
Қайд этилишича, 24 феврал куни АҚШ Британиянинг 12 та F-22 қирувчи самолётини ҳам Исроилнинг Негев чўлидаги базасига жойлаштирган. Улар Эроннинг иттифоқдоши бўлган Ямандаги ҳусий-террорчиларнинг ракеталарини тезда тутиб олишга қодир. Бу ҳаракатлар АҚШ ҳужумидан кейин Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасига қарши туриш учун амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, АҚШнинг иккинчи авиаташувчиси - USS Gerald R. Ford Ўрта ер денгизига етиб келди ва яқин кунларда Исроилнинг Ҳайфа шаҳрига бориши керак. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳукумати “Оятуллоҳ” режими билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолган тақдирда Эронга эҳтимолий ҳужумга максимал даражада тайёр бўлишга уринмоқда.
19 феврал куни Трамп Теҳронга келишувга эришиш учун тахминан 10-15 кун вақт беришини маълум қилди. АҚШ Эрон ядровий ва ракета дастурларини бутунлай бекор қилишга, шунингдек, минтақадаги ҲАМАС, "Ҳизбуллоҳ" ва ҳусийлар каби Эрон билан иттифоқдош радикал қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга эришмоқчи.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.