AҚШнинг янги маъмурияти чет элдан қочқинларни қабул қилиш квотасини кўпайтирмоқда ва бу йил уни 125 минг кишига етказмоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти Жо Байден AҚШ Ташқи ишлар вазирлигида ўзининг ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини таништирган нутқи давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Бугун мен мисли кўрилмаган глобал эҳтиёжларни қондиришга ёрдам бериш учун қочқинларни қабул қилиш дастурини тиклаш бўйича оғир ишларни бошлайдиган фармонни имзолайман. Шунчалик жиддий зарар кўрган нарсаларни тиклаш учун вақт керак бўлади. Ушбу фармон биринчи тўлиқ молиявий йилда 125 минг қочқинларни қабул қилиш квотасини тиклашимизга имкон беради», — деди Байден.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп президентлиги даврида қочқинлар квотаси 2016 йил молиявий йилидаги 85 минг кишидан 2021 йилда 15 минг кишига камайтирилди. АҚШда молиявий йил 1 октябрдан бошланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.