АҚШ армияси шахсий таркиби сонини 90 минг кишигa қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда

"Қўшма Штатлар армиядаги ҳарбий хизматчиларнинг умумий сонини 360 минг кишигача камайтириши мумкин", дея хабар қилмоқда Military. com сайти манбаларига таяниб.
Нашрга кўра, бу чора-тадбирлар бюджет чекловлари ва ҳарбий кучларни янги таҳдидларга, айниқса Тинч океани минтақасидаги вазиятга мослаштиришга қаратилган стратегик қайта тузилиш билан боғлиқ. Ушбу ҳудудда Хитой асосий таҳдид сифатида кўрилмоқда.
Қисқартиришлар аллақачон бошланган, яъни ўтган йили терроризмга қарши кураш операциялари билан боғлиқ 24 мингга яқин лавозим тугатилган.
Пентагон амалдорларидан бири кадрларни сақлаб қолиш стратегиясининг йўқлиги малакали мутахассисларнинг бу соҳадан кетишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Бу айниқса, кўпчиликда армиядан ташқарида муқобил иш имкониятлари мавжуд бўлган шароитда амалга ошмоқда.
Fox News телеканалининг хабар беришича, АҚШ Mудофаа вазири Пит Ҳегсет Пентагон бюджетини 8 фоизга қисқартиришга интилмоқда, Шу билан бирга армия эътиборни Европа йўналишидан терроризмга қарши вазифаларга йўналтирмоқда.
Пентагон вакиллари эса АҚШ армияси "янада ихчам, юқори технологияли ва ҳаракатчан" бўлишини таъкидламоқда.