Apple iPhone SE ва X’ни «кўмди»

Apple iPhone SE ва X’ни «кўмди»

Apple компанияси расмий сайтдан iPhone X, SE ва 6s ҳақидаги маълумотни олиб ташлади. Бу эса, смартфонларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш тўхтатилганини англатади.

Компания 12 сентябрь, чоршанба куни тақдимот ўтказиб, янги смартфонларини кўрсатди. Уларнинг анонсидан кейин сайтдан «эскирган» телефонлар олиб ташланди. Шу тариқа, ҳозирги пайтда фақат Phone Xs, Xs Max, Xr, 8 ва 7’ни сотиб олиш мумкин. Компания бу моделлар учун аксессуарлар сотувини ҳам тўхтатди.

Бундан ташқари, янги iPhone’лан тўпламида 3,5 миллиметрлик жекка Lightning’га эга бўлган ўтказгич бўлмайди ҳамда компаниянинг барча ҳозирги смартфонлари қулоқчинлар учун разъёмлар бўлмайди.

Янги iPhone Xs ва Xs Max диагонали 5,8 ҳамда 6,5 дюйм бўлган OLED-дисплейларга эга. iPhone Xr 6,1-дюймлик IPS-экран билан жиҳозланди. Барча учта смартфон янги Apple A12 процессори базасида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple янги Apple Watch Series 4’ни тақдим этганди.

Manba: kun. uz 

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!