Антарктидадан улкан айсберг ажралиб чиқди

Антарктидадан улкан айсберг ажралиб чиқди

Антарктидадан майдони 1270 квадрат километрли улкан айсберг ажралиб чиқди

Айсберг Британиянинг Halley тадқиқот станцияси жойлашган Брант музлигидан ажралган. Музликнинг қалинлиги 150 метрни ташкил этади.

Музликда 10 йил аввал йирик ёриқлар пайдо бўлганди. Январда энг йирик ёриқлардан бирининг кенгайиши тезлашди. Натижада 26 февралда айсберг музликдан ажралди.

Антарктидадан улкан айсберг ажралиб чиқди

Қайд этилишича, бу ҳодиса станция учун хавф солмайди. Станция 2016 йилда қитъанинг ичкарироқ қисмига кўчирилганди. Феврал ўрталарида 12 нафар ходимдан иборат гуруҳ станцияни тарк этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!