Ангела Меркель бешинчи муддатга қайта сайланмасликка қарор қилди

Ангела Меркель бешинчи муддатга қайта сайланмасликка қарор қилди

Германия канцлери Ангела Меркель декабрда Христиан-демократлар кенгаши (ХДК) раислигидан кетади, бироқ 2021 йилга қадар ҳукумат раҳбари лавозимида қолади, дея хабар қилди BBC рус хизмати.

Ангела Меркелнинг сўзларига кўра, у федерал канцлер лавозимида бўлиш муддати якунига етадиган 2021 йилдан сўнг бирор бир сиёсий лавозимга номзодини илгари сурмоқчи эмас.

Bild маълумотларига кўра, унинг бундай қарорга келишига Гессенс ва Баварияда ХДК учун сайловлар якунларининг салбий якунлангани сабаб бўлган. Меркелнинг етакчиликдан воз кечиши партия ичида канлер лавозими учун курашлар пойгаси бошланганидан дарак беради.

Ангела Меркель партияни 2000 йилдан, ҳукуматни эса 2005 йилдан буён бошқариб келмоқда. Мартда Меркель ушбу лавозимга тўртинчи марта кетма-кет сайланди. Унинг ваколати 2021 йилда тугайди.

Sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!