Андижонлик блогернинг калтакланиши бўйича тергов ҳаракатлари бошланди

Андижонлик блогернинг калтакланиши бўйича тергов ҳаракатлари бошланди

Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жомъе масжиди яқинида спиртли ичимликлар дўкони мавжудлиги ҳақида маълумотларни улашган блогер Отабек Нуритдиновни  бир аёл киши икки нафар фарзандлари билан калтаклагани ҳақида мақола чиққан эди.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув давомида О.Нуритдинов мурожаатида келтирган спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўкон Асака шаҳри, А.Жомий кўчасида яшовчи “Халилилло қувончи” номли хусусий корхонасига қарашли эканлиги маълум бўлди.

Дўкон эгаси фуқаро Ю.Д. шу куни фарзандлари А.Х. ва А.А.лар билан биргаликда О.Нуриддиновнинг фарзанди даволанаётган Тўрт тош кўчасидаги шифохонага борган.

ИИБ хабарида айтилишича, улар Отабек ва унинг онаси Матлубахон билан суҳбатлашаётган вақтида Ю.Д.нинг ўғли А.А. унинг юз қисмига уриб тан жароҳати етказганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, суриштирув давомида О.Нуриддинов юқорида тилга олинган дўкон ҳақидаги суратни ижтимоий тармоқлар орқали кўрганлиги, саҳифасига жойлаганлиги ва муносабат билдирганлиги натижасида Ю.Д. фарзандлари унинг яшаш манзилига келганлиги ва улар ички ишлар органлари ходимларини рўкач қилиб уни қўрқитмоқчи бўлишганлиги аниқланди.

Ҳозирда бу ҳолатга ички ишлар органлари аниқлик киритаётганлиги ва ички ишлар органларининг бу ҳолатга алоқаси йўқлигини маълум қилинди. Ҳолат бўйича айни вақтда Асака тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!