Халқимизда “букрини гўр тўғрилайди” деган ибора бор. Бежизга бу иборани келтирмадик, боиси Андижонлик 63 ёшли Жавлон Тошматов ҳам 10 маротаба суднинг қора курсисида мулзам, иқрор ва пушаймон.
Иш ҳолатларига кўра, Жавлон Тошматов хавфли рецидивист бўлган ҳолда, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йилнинг январь ойида аслида Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 28 июндаги қарори билан Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро О.Даминовга ажратилиб берилган 52-майдон 400 к.в метрдан иборат (к.в 416Б, уч.26) ер майдонини мазкур қарорнинг 1.7 бандига гўёки ўзининг номига 8-майдон 400 к.в метрдан иборат (к.в 630 уч. 238) ер майдони ажратилганлиги кўрсатилгани ҳақида қалбакилаштириб, О.Даминовнинг ишончига кириб, ер майдони ўзига тегишли эканини айтиб алдаб, 6.000 АҚШ долларга сотишга келишиб, келишувдаги пуллардан 3.000 АҚШ долларини олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Жавлон Тошматовни, жабрланувчи Олим Даминовни, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ва судга тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, Ж.Тошматовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиб, жабрлавнучига етказилган зарарни ундириб, шу модда билан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.