Ана холос! Пиёда юрганда смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Ана холос! Пиёда юрганда смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Япониянинг Ямато шаҳри кўчада ва жамоат жойларида одамларнинг смартфонлардан фойдаланишини тўхтатишга уринишни амалга оширган мамлакатдаги биринчи шаҳар бўлди. 

Шаҳар кўчалари бўйлаб пиёда юриш вақтида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди. Янги қоида 1 июлдан кучга киради. У тавсия характерига эга бўлиб, қоидабузарларга нисбатан жазо қўлланишини назарда тутмайди. 

Маҳаллий раҳбарият шаҳарликлар ушбу талабнинг муҳимлигини теран англаб, унга тўлиқ риоя қилишларига умид қилмоқда.

Агар бирор киши пиёда кетаётганда смартфондан фойдаланмоқчи бўлса, бунинг учун ҳеч кимга халақит қилмайдиган бирор жойда тўхташи керак бўлади.

Япониялик олимларнинг аниқлашича, инсон смартфондан фойдаланаётганда унинг кўриш бурчаги қисқаради ва шу сабабли ҳаракатланиш вақтида у бошқа пиёдалар ёки автомобиллар билан тўқнашиб кетиши мумкин.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!