Europa Clipper космик кемаси Юпитер сунъий йўлдоши - Европада яшаш учун қулай шароитлар бор-йўқлигини ўрганиш учун коинотга йўл олди, деб хабар қилди NASA матбуот хизмати.
Zond SpaceX компаниясининг Falcon Heavy оғир ракета ташувчиси ёрдамида учирилди. Europa Clipper Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги Кеннеди космик марказининг 39А учириш мажмуасидан АҚШнинг Шарқий соҳили вақти билан соат 12:06 да учиб кетди.
Қурилма 2030 йил апрель ойида Юпитер орбитасига чиқиш учун тахминан 2,9 миллиард км масофани босиб ўтиши керак. Космик кема Европа бўйлаб ўзининг илмий парвозларини 2031 йилда амалга ошира бошлайди. Зонд, NASA таъкидлашича, агентлик Юпитерга юборган энг мураккаб илмий асбоблар тўплами, жумладан, радарлар, камералар, иссиқликни ўлчаш асбоблари билан жиҳозланган.
Europa Cлиппернинг учта асосий илмий мақсади йўлдошнинг муз қобиғи қалинлигини аниқлаш, муз ости океанининг таркиби ва геологиясини ўрганишдир. "Агар миссия Европанинг яшашга яроқлилигини аниқласа, бу бизнинг Қуёш тизимимизда ва ундан ташқарида яшашга яроқли дунёлар тахмин қилинганидан кўра кўпроқ эканлигини англатиши мумкин," - дейилади хабарда.
Европа - Юпитернинг сайёрадан узоқлиги бўйича олтинчи йўлдошидир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.