Америкалик генерал Google’ни Пентагон билан ҳамкорликни бошлашга чақирди

Америкалик генерал Google’ни Пентагон билан ҳамкорликни бошлашга чақирди

АҚШ денгиз пиёда кучлари генерали Жозеф Данфорд Google компаниясини Қўшма Штатлар мудофаа маҳкамаси билан ишлашни бошлашга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Alphabet (Google компаниясининг бош ширкати) каби технологик гигантлар Пентагон билан ишлашни истамаётганига «изоҳ топиш мушкул». Генералнинг таъкидлашича, бу улар ҳаттоки бизнесга Қўшма Штатлардан ҳам кам эркинлик тақдим этилувчи Хитой билан ишбилармонлик алоқаларини излаётган пайтда юз бермоқда, дейилади материалда.

«Биз яхши одамлармиз ҳамда мен учун Хитойда ишбилармонлик манфаатларини илгари суриш мақсадида маълум бир ён босишга бораётганимиз тушунарсиз. Яхши биламизки, у ерда эркинлик чекланган, Хитой бизнинг интеллектуал мулкни компаниялардан олиб қўяди», - деди у.

Google ижрочи директори Сундар Пичайнинг аввалроқ маълум қилишича, компания Хитойга кўп йиллар давомида сармоя киритган ва буни давом эттиришни режалаштирмоқда. Бироқ, шу билан бирга, унинг эслатишича, компания АҚШ ҳукумати билан соғлиқни сақлаш, киберхавфсизлик ҳамда бошқа соҳалардаги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Билл Гейтс ярим миллиард доллар эвазига АҚШ ҳарбийларини кенгайтирилган реалликда шуғуллантириши хабар берилганди.

Manba: kun. uz 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!