Республикачи Жим Банкс Россияга қарши чеклов чораларининг янги лойиҳасини тақдим этди, деб хабар беради АҚШ Конгресси сайти.
Ҳужжат кўриб чиқиш учун 19 январь куни тақдим этилган. Ташаббусни яна 38 конгрессмен қўллаб-қувватлади. Лойиҳа матни ҳали расман чоп этилмаган.
Washington Post нашрига кўра, у «Путиннинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун» деб номланади ва қуйидаги бандларни ўз ичига олади:
— Донбаcсдаги «Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган» кучларни террорчилар деб эълон қилиш ва Россияни терроризм ҳомийси деб тан олиш;
— Россия давлат қарзи билан операцияларни тақиқлаш;
— «Шимолий оқим 2», шу жумладан, тегишли ташкилотлар ва уларнинг акциядорларига қарши чоралар;
— АҚШ агентликларига ҳужумлар тугамагунча киберхавфсизлик бўйича мулоқотни молиялаштиришни тўхтатиш;
— Қрим Россия ҳудуди бўлиб қолар экан, стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни молиялаштиришни тўхтатиш;
— Россия президенти Владимир Путин, ҳукуматнинг барча аъзолари, шунингдек, Россия расмийлари ва хавфсизлик ходимлари, жумладан Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков, Москва мери Сергей Собянин, президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенкога нисбатан санкциялар;
— россиялик ишбилармонларга нисбатан санкциялар: Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Олег Дерипаска, Игор Сечин ва бошқалар;
— журналистларга қарши санкциялар: Маргарита Симонян, «Россия Сегодня» ва РТ телеканаллари бош муҳаррири, теле ва радио бошловчиси Владимир Соловёв ва «Биринчи канал» бош директори Константин Эрнст.
Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден ўз лавозимида бўлганлигининг бир йиллигига бағишланган матбуот анжумани чоғида Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда Вашингтон Москвага қарши янги чекловлар пакетини қабул қилишга тайёрлигини айтди. У Россия банкларига долларда операцияларни амалга оширишни тақиқлаши мумкинлигини таъкидлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.