Алишер Қодиров "лўлиларни ҳақорат қилгани"га муносабат билдирди

Алишер Қодиров "лўлиларни ҳақорат қилгани"га муносабат билдирди

Хабарингиз бор, олдинроқ депутат Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев муҳокама пайтида тортишиб қолишган ва Алишер Қодиров Кушербаевга нисбатан "лўличилик қилманг" деган жумлани ишлатганди. Бу эса ўқувчилар томонидан "лўлиларга нисбатан ҳақорат" деб қабул қилинди. Алишер Қодировнинг ўзи эса бунга муносабат билдирди.

«Лўличилик» деган сўзни ишлатдим, бундан ҳақорат ясамоқчи бўлишаяпди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмад «Чўл шамоллари» асарида «Комил лўлилик қилиб бировга гап бермай бидирлар, Қўзибой эса тўнғиллар эди», деганда, ёки Ҳамидахон Зиёхонова «Биринчи мактуб» ҳикоясида «Арзанда қиз мактабда ҳам лўлилиги, урушқоқ ва бебошлиги билан ном чиқарди» деган жумлаларни ишлатганда лўли ватандошларимизни ҳақорат қилганмиди? Лўлилар бу асарларни ўқиб, ўзларини камситилгандек ҳис қилганларига жиддий шубҳам бор.

Ҳар бир миллатни ўзига хос сифатлари бўлади. Ўзбекларни «ўзбекчилик» деган сўз билан хос сифатларини айтиш ҳақорат бўлмаганидек, лўлиларни ҳам уларга хос бўлган хусусиятларининг номи «лўличилик»дир. Қачондан бошлаб миллий хусусиятлар ҳақорат бўлиб қолди? Бу сўздан миллатчилик ёки миллий камситишни излаш учун жуда қаттиқ ғазабда ёки соғлом ақлдан айрилган бўлиш керак.

Менимча, бир сўздан ҳақорат ясамоқчи бўлаётганларни лўлиларнинг шаъни эмас, Жиноят процессуал кодексида ўтмай қолган «электрон далиллар» туйнуги йўлига қўйилган тўсиқ кўпроқ ташвишга солмоқда.

Мен учун инсон Аллоҳнинг яратган бандаси, олий мавжудотдир, ўзбекми, русми, қозоқми ёки лўли, фарқи йўқ. Инсонни миллатига қараб эмас, тарбиясига қараб муносабатда бўламан. Эътиқодимиз ҳатто ҳайвонларга ҳурмат кўрсатишни талаб қилади.

Лекин, инсонларнинг ичида ҳам айримлар бор дўст бўлгинг келади, гаплашиб тўймайсан, айримларни дўст деб ўйлайсану, яқинроқ билиб, виждонсизлигидан қайтиб юзига қарагинг келмайди...

Лўли ватандошларни тинч қўйинг Расул Кушербоев, «электрон далиллар»ингизга бетараф бўлишга розиман, лекин барча депутатлар ҳам сиз ўйлагандек таблодаги қизил тугмага қараб овоз бермайди…"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (50 )

    YaaHoo!
    Hop.
    Unda nima "loli" dib nimani nazarda tutgandiz🤣🤣🤣
    Hee opqochar
    ➣Behruz Shukurov࿆✊
    R.Kusherboyev doim haq gapiradi bu olifta Qodirov lo‘lilarni rostan haqorat qilgan.
    РМ
    Alisher brat siz nomer odin lolisiz unda😁😁😁
    бобур
    Бу ерда Кушербоевнинг нима алокаси бор, партия раиси булиб халк тарафида булган вактингиз булганми. Расулни виждонли йигит деб биламан. Бунака пасткашликка бормайди. Йигит булинг
    Mirzayev
    Нима булганда хам гапни уйлаб гапириш керак,урток халк вакили.
    Хошимов Орифжон
    койил барибир "форточка" топибсиз.
    @
    Шу тил ўлгур ёмонда, чиройли гаплар келди-ю, Астафурло дедим.
    ☪️☪️☪️☪️☪️
    Товба стрелеани шоирларга караб буривордику бу шоввоз ушбу асарлар нечанчи йилда ëзилган узи у пайтлар инсон кадри деган тушунчалар йуклигидан хабари бормикан
    Оддий инсон
    Жахли чикиб асли кандайлиги куриниб колди .бунакалар халкни уйламайди узини карераси учун юрубди.коттарок ишга утиб кетса .иштахаси котта акулага айланади
    Jahongir
    Zo'r gap topibdi mazgi 😂👍
    Jahongir
    Shunday 😂👍
    ☪️☪️☪️☪️☪️
    Мирзани ахволига тушишдан куркан бу узбекларни муносабатидан эмас
    И
    алишшшшшш. йукоооооооллл.
    И
    санаткор булганингдаям роса пиарчи булардинг алиш.
    ахад каюм сени устозим дерди
    Oldboy
    Халк сайламаган буни
    Баходир
    Bu Alish bormi bormi hali ham. Biz yaqinda kimni quyib keldik
    Далее
    Лулалар энди газини беради.
    ⚽️⚽️⚽️
    Alisher o‘zini bilimdon ko‘rsatish uchun qaysi adabiyotshunos va yuristdan yordam so‘rab bu reportajni tayyorladi ekan. 😁😁😁 Bu so‘zlar uniki emas
    Fazliddin
    Qovundan manili gap chiqmashini bilib Oʻqimadim toʻgʻrisi... Kusherbayev xaqiqiy xalq odami...
    Максуд Сарсенбев
    2022 де хит Алишер Кадиров бир халк ушын жаксы затларди ислемес, тек халкти тонау, жаманлау
    Alisher
    O'zi bu Alisher Qodirov nima qilib yuribdi deputatlar orasida. Biror marta xalq manfaati uchun qilgan ishi yo'q faqat qovun tushirish va ketidan izox berish
    Zokirxon
    Shu Alisher xalq uchun nima qildi bilganlar bormi
    А
    Bu qanday saylanib qolgan o'zi? Aqlli, bilimlidir, lekin tilni ehtiyot qilishi kk.
    Зикиржон Бектошев
    Бу тварга 5кетиш керак факат сувдан курук чикишни билади йибанашка
    D.S.M
    Bu Alisher Qodirov diganlari faqat o‘zi uchin ochko ishledi bunaqa sutaqo‘zilar xalq uchun ishlamedi
    Ibroxim
    bu isqirtni ketiga lom qoqiw kk avval chetda yurganlarga soliq soliw kk degandi
    Журабек
    Ҳа Алиш энди лулилар қарғишига қоласиз
    Shohruh
    kimlar shuni deputatlikka saylagani qiziq
    А К М А Л
    Iltimos Keyingi saylovda shunga ovoz bermanglar toza jonga tegdiku bu axmoq xar bir gapidan diktatorni xidi kelyapti
    А К М А Л
    Agar bu axmoq prizdet bo‘bqosa bormi
    Нодирбек
    🤣🤣🤣🤣
    Оxsford
    Лўлиларнинг ҳарактерини билдириши бу айб эмас.
    Сохиб
    Камида ок дог босиб китади
    dilirabo
    Яна к,овун пишиги келди
    TERMINATOR T.T
    "Луличилик" лули миллатини хаъкорат килиш демакдир!
    HULKAR
    Biz Kusherbayev tomonmiz har doimgiday
    Buni kimdir tayyorlab bergan o‘zidan bunday aqlli gaplar chiqmaydi
    МирзоУлугбек
    Ким булишидан катий Назар хатто Алишер жаноб хам бировларни камситишга хакли эмас
    МирзоУлугбек
    Бу конистутция да белгилаб куйилган бундан 30 йил олдин
    ERKIN
    To'ttiqushku bu
    Ortiq
    Бу гап ҳеч қандай ҳақорат эмас бу сўзни ҳар куни ҳамма ишлатади.
    SHUHRATBEK
    Шу братга койил коламанда дойм праблемада юради
    АБДУЛАЗИЗ
    Тоза гапга ўқиган эканда. Қойилман лекин тил ожиз🤭🤭🤭🤭🤭🤭🤭🤭🤭
    🎀🎀🎀🎀
    Chiroyli fikrlar aytibdi..sodda yol bn izoh beribdi
    🎀🎀🎀🎀
    Uzi luli degan kim uzbekcha sozmi yoki halq orasida yurgan jargon suzmi qaysi millat odamlari kiradi luli degan suzga..biror insonni man luliman deganini ewitmaganman..juda kop halqni orasida iwlatiladiyu bunaqa gaplar..lulilarga ohwab kiyinibsan.lulichilik qilma lulimisan degan sozlar..nega endi bitta odami gapi hammani diqqat markazida
    Namozov
    Uchiga chiqqan maddoh va olib qochar iflos ham ekan
    Wwwww
    Алишербой қодиров. Қодирхон фильмидаги алишербойми. Ўшанга ўхшайди гаплари😄😄
    Алишер
    Пашшадан фил ясашни кераги йук эди.
    МТС
    Партиямиш, депутатмиш.
    Shuhrat
    Шуни узи ЛУЛИ эмасмикин?