Алдов йўли билан 22 000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Алдов йўли билан 22 000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 декабрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил декабрь ойида Сирдарё вилоятида яшовчи Д.А. Учтепа тумани ҳудудида Чилонзор туманида яшовчи Б.С.га таниши, “Дилором” исмли аёлга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича давлатга етказган зарарни ўз фирмаси орқали ёпиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 22 000 АҚШ долларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармай юрганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Д.А. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!