"Ажримларни олдини ололмади": Самарқанд хотин-қизлар қўмитаси раиси ишдан бўшатилди

"Ажримларни олдини ололмади": Самарқанд хотин-қизлар қўмитаси раиси ишдан бўшатилди

Самарқанд хотин-қизлар раиси Ҳамротош Шодиева эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган Гавҳар Алимова Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасининг V ҳисобот-сайлов конференциясида Шодиеванинг ўрнига тайинлангани тўғрисида хабар қилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирокида ўтказилган конференция ишида 2012-2018 йилларда вилоят хотин-қизлар қўмиталари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинган.

Тадбирда президент Шавкат Мирзиёевнинг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан нотинч оилаларга тизимли ёрдам йўлга қўйилгани, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг 259 нафари уй-жой билан таъминланганлиги, жиноят содир этаётган аёллар сони камайганлиги таъкидланган.

"Амалга оширилган ишларнинг натижаси бўлмиш ижобий кўрсаткичлар билан бир қаторда ҳали тизимда камчиликлар етарли. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик бор-йўғи 25 %га камайган, оилавий ажралишлар ҳам камайган бўлса-да, аммо жуда кичик фоизда. Фармон ижросига кўра, бугун хотин-қизлар қўмитаси тизимида катта имкониятлар яратилди, соҳада фаолият юритувчи мутахассислар сони  кескин ортди. Бундай имконият билан оилалардаги муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ва унинг олдини олиш мумкин", - деган Нарбаева.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!