Африкада йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Африкада йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Виктор Осимхен Африкада йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Наполи" ва Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси овоз беришда Муҳаммад Салоҳ ва Ашраф Ҳакимини ортда қолдириб, 2023 йилги совринни қўлга киритди.

2022/23 йилги мавсумда Осимхен "Наполи" таркибида 26 та гол билан Италия чемпиони ва А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди. Форвард Африка Миллатлар Кубоги саралашида Нигерия терма жамоаси сафида 10 та гол урди ва саралаш турнирининг энг яхши тўпурари бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!