Адлия вазири "Керак бўлса, махсус рухсатномани ўзимиз олиб бориб берамиз. ДХАга келманг!"

Адлия вазири "Керак бўлса, махсус рухсатномани ўзимиз олиб бориб берамиз. ДХАга келманг!"

Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида фуқаролардан махсус рухсатномани олиш учун карантин қоидаларини бузиб, ДХАга бормасликларини сўради.

«Автотранспорт чекловини юз фоиз тўхтатиб бўлмайди. Озиқ-овқат хавфсизлиги каби энг муҳим ҳолатларда автотранспорт ҳаракати керак. Фақат суиистеъмол бўлмаслиги учун биз мезонларни киритишга мажбурмиз.

Энг оғир шароитларни белгилаганимизда ҳам суиистеъмолга ҳаракат қилиш ҳолатлари бўляпти. Шунинг учун бир нарсани мурожаат қилиб айтмоқчимиз: фуқароларимиз бирон бир ҳолатда ҳам Давлат хизматлари марказларига бормасликлари керак.

Олдин электрон хизмат кўрсатишда электрон имзо шарт бўларди. Осон бўлиши, бемалол мурожаат қилиш учун ҳозир буни ҳам бекор қилганмиз.

[Махсус рухсатнома] тайёр бўлса, рад қилинмайдиган ҳолатда биз ўзимиз тегишли хабарни юборамиз. Керак бўлса, ўзимиз олиб бориб берамиз. Яъни карантин қоидаларини бузиб, Давлат хизматлари марказларига келишга эҳтиёж йўқ», – деди Адлия вазири Давлетов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!