Россиялик бизнесмен Роман Абрамовичга тегишли бўлган «Челси» футбол клубини сотишдан тушган 2,3 миллиард фунт стерлинг (тахминан 2,8 миллиард доллар) Украинадаги уруш қурбонларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.
Буюк Британия ҳукумати номи ошкор этилмаган фондга маблағ ўтказишга яқин турибди, бироқ бунга қадар у Европа Иттифоқининг розилигини олиши керак, деб ёзди The Telegraph.
Аниқлик киритилишича, маблағлар 8 ой давомида Абрамовичнинг блокланган банк ҳисоб рақамида сақланди ва бир неча ҳафта ичида жамғармага ўтказиб берилиши мумкин.
«Ҳукуматдаги манбаларнинг айтишича, янги жамғарма Хайрия комиссиясидан рухсат олиш арафасида. Бироқ, улар ҳам Европа Иттифоқидан «яшил чироқ» олиши кераклиги аниқ, чунки Абрамович у ерда ҳам санкциялар остида», дейилади хабарда.
Роман Абрамович ва Буюк Британия ҳукумати ўртасидаги келишувга кўра, жамғармага UNICEF UK собиқ ижрочи директори Майк Пенроуз раҳбарлик қилади. 2022 йил давомида у Украинада бўлиб, жамғарма фаолияти учун қонунчилик базасини яратишда иштирок этган.
Роман Абрамович «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинадаги уруш жабрдийдаларига ёрдам жамғармасига йўналтириши ҳақида 2022 йилнинг март ойи бошидан маълум бўлган эди. Май ойида Англия Премер-лигаси «Челси»ни америкалик тадбиркор Тодд Боулига сотишни маъқуллаган эди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.