Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 18 декабрь куни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон бош вазири Одилбек Қосималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.
Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Одилбек Қосималиевни Вазирлар Маҳкамаси раиси ҳамда Президент администрацияси раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилганди.
16 декабрь куни Қирғизистон раҳбари Оқилбек Жапаровни “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” вазифасидан озод этди. У бу лавозимда уч йилдан кўпроқ вақт ишлаган эди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари унинг президент маслаҳатчиси бўлиши мумкинлигини ёзишган.
18 декабрь куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида президент Қирғизистон Солиқ хизмати раҳбарияти ва ходимлари устидан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик учун собиқ бош вазирни лавозимидан озод этишга қарор қилганини маълум қилди.
“Солиқ тизимидаги салбий ҳолатлар бизни жуда хафа қилди. Акциз маркалари билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди. Бу соҳа Оқилбек Усенбекович назорати остида эди, шунга кўра у ноқонуний ҳаракатларни тўхтатиши мумкин эди. Давлат солиқ хизмати раҳбариятига нисбатан олиб борилаётган тергов иши юзасидан манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида уни лавозимидан четлатишга мажбур бўлдим”, деди Жапаров.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.
2012 йилда минглаб одамлар қочиб кетган бўлиб, уларнинг озчилигигина илгари Ярмуқ бўлган, ҳозир эса ваҳимали чўлга айланган жойда ўз уйларини ҳали ҳам турганини топишди.