2024 йил 15 декабрь куни Навоий шаҳрида «Tinchlik Plaza» тармоғининг иккинчи меҳмонхонаси очилди, бу Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини кенгайтиришда муҳим босқич бўлиб, халқаро ва ички сайёҳлар оқими, ишбилармонлик туризмини ривожлантириш ва ҳудудда янги иш ўринларини яратишга ҳисса қўшади.
Тармоқнинг биринчи меҳмонхонаси 2020 йил охирида очилган бўлиб, 100 та хона, 4 та ресторан, сауна, бассейн, тренажёр залини ўз ичига олади.
Навоийдаги янги меҳмонхона хушманзара ҳудудда жойлашган бўлиб, 70 та замонавий хона, 4 та сауна, ёпиқ бассейн ва ўзига хос ёзги бассейн билан жиҳозланган бўлиб, дам олиш учун қулай шароитлар яратади. Мажмуанинг ўзига хос хусусиятларига 150 кишига мўлжалланган панорамали кўринишдаги ресторан, тўлиқ жиҳозланган спорт зали, конференц-зал ва музокара хоналари киради.
Иккинчи меҳмонхонанинг очилиши Hilton ва Hyatt каби жаҳон етакчилари билан рақобатлаша оладиган таниқли ўзбек меҳмонхона брендини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Компания чет элда учинчи меҳмонхонани ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатимизда туризмни ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлаб, меҳмонхона секторини янгилаш ва халқаро сайёҳларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.