Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган WBC ташкилотининг 62-Конвенциясида бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш баробарида янги лойиҳаларга ҳам тамал тоши қўйилди.
Жумладан, WBC президенти Маурисио Сулейман Саудия Арабистони Кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки Ал аш-Шейх (Riyadh Season) билан ҳамкорликда катта масштабдаги турнир ташкил этади. Бундай турнирни бир пайтлар Маурисионинг марҳум отаси — WBC ташкилотининг аввалги раҳбари Хосе Сулейман (1931-2014) орзу қилган эди.
WBC Grand Prix турнири — бу ўсиб келаётган истеъдодларни юзага чиқариш, уларга ёрдам бериш учун мўлжалланган лойиҳа ҳисобланади. Унда жами 128 нафар боксчи 4 та вазн тоифасида иштирок этади. Боксчилар 26 ёшдан катта бўлмасликлари, шунингдек проф рингда 10 тадан кўп жангда рингга чиқмаган бўлишлари шарт.
Мазкур турнирга 2025 йилнинг февраль ойида старт берилади. Дастлаб 8 раунддан иборат 1/4 ва 1/2 финал босқич жанглари ташкил этилади. Финаллар эса 10 раунддан иборат бўлиб, уларга Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳри мезбонлик қилади.
WBC Grand Prix турнири жанглари ярименгил, суперенгил, ўрта ва супероғир вазн тоифаларида ўтказилади.
Дарвоқе, Гамбургдаги WBC Конвенцияси доирасида Турки Ал аш-Шейх WBC талқини бўйича "Йил кишиси" деб топилди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.
2012 йилда минглаб одамлар қочиб кетган бўлиб, уларнинг озчилигигина илгари Ярмуқ бўлган, ҳозир эса ваҳимали чўлга айланган жойда ўз уйларини ҳали ҳам турганини топишди.