Депутатлар палатаси россияликларнинг Россия фуқаролигидан воз кечмасдан, Чехия фуқаролигини олишини тақиқловчи қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Ҳозирда барча чет элликлар Чехия паспортини олишда аввалги фуқаролигини ҳам сақлаб қолиши мумкин.
Қонунчиликдаги тузатишлар Чехия фуқаролигини олиш учун россияликлар томонидан аллақачон берилган барча аризаларни кўриб чиқишни (15 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно) чексиз муддатга тўхтатади.
Ушбу ташаббусни Чехиядаги рус диаспораси вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари танқид қилиб, уни "камситиш" сифатида баҳоладилар.
Қонун Чехия Сенати ва президенти томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.
2023 йилда 1166 нафар россиялик Чехия фуқаролигини олган, бу охирги 20 йилдаги максимал кўрсаткичдир.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
2012 йилда минглаб одамлар қочиб кетган бўлиб, уларнинг озчилигигина илгари Ярмуқ бўлган, ҳозир эса ваҳимали чўлга айланган жойда ўз уйларини ҳали ҳам турганини топишди.