Қитъалараро кубок финали. "Реал" "Пачука"га жавобсиз 3 та гол урди ва чемпионга айланди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида FIFA Қитъалараро кубоги финали 18 декабрь, чоршанба куни ўтказилди.
“Лусайл” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Мадриднинг “Реал” клуби Мексиканинг “Пачука”си билан баҳс олиб борди.
37-дақиқада Килиан Мбаппе учрашувда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида эса Родриго узоқ масофадан зарба берди ва гол урди.
84-дақиқага келиб эса “Пачука” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Винисиус аниқ амалга оширди ва ҳисоб 3:0 кўринишига келди.
Шундай қилиб, “Реал Мадрди” Қитъалараро кубоги ғолиби бўлди.
Қитъалараро кубоги, финал
Реал Мадрид Испания – Пачука Мексика 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 37 Мбаппе, 2:0 – 53 Родриго, 3:0 – 84, пенальти Винисиус Жуниор.
Реал Мадрид – Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер, Тчуамени, Васкес (Асенсио, 88), Камавинга (Себальос, 62), Вальверде, Беллингем (Гюлер, 88), Винисиус Жуниор, Родриго (Модрич, 70), Мбаппе (Браим Диас, 62).
Пачука – Морено, Гонсалес, Микольта, Баррето, Родригес (Санчес, 75), Педраса, Монтьель, Деосса (Эрнандес, 89), Баутиста (Мена, 75), Идрисси (Домингес, 88), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Педраса (51), Рондон (90+3).